Фарғона вилоятида божхоначилар Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда пневматик қурол ва ўқ-дориларни мамлакатимизга олиб киришга уринишнинг олди олинди, деб хабар берди божхона бошқармаси матбуот хизмати.
«Ўзбекистон» чегара божхона постида Tico русумли автомашинани текшириш чоғида 4,5 калибрли пневматик тўппонча, шунингдек, 4 дона газ баллонлари ва 186 дона ўқ-дорилар аниқланди.
Бошқарма маълумотларига кўра, юкда тегишли рухсатномалар бўлмаган.
Ҳозирда божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.