«Оғир гематологик, онкологик ва клиник-иммунологик касалликларга чалинган беморларга паллиатив ёрдам кўрсатиш учун камида битта ҳоспис ташкил этиш зарурлигидан келиб чиқиб, вилоятлар марказлари, шунингдек, Тошкент ва Нукус шаҳарларида очилади», — дейилади ҳужжатда.
Шу билан бирга, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан грантлар ажратиш, моддий-техника базасини яратиш, мустаҳкамлаш ва доимий равишда амалга ошириш учун грантлар эълон қилиш амалиёти жорий этилади.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва пойтахт ҳокимлари зиммасига ушбу банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъулият юкланади.