Ўзбекистонда гольф-карлар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон

Ўзбекистонда гольф аравалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа қиймати $1 млн га баҳоланмоқда.

Global OSB компанияси транспорт ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи, деб хабар беради «Ўзелтехсаноат» матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда олд ойналар, бамперлар, кузов қисмлари, ҳимоя қопламалари ва ўриндиқлар ишлаб чиқарилади.

Global OSB ўтган йили Ўзбекистонда рўйхатга олинган. Таъсисчиси Туркиянинг Global OSB Proje ve Yonetim Danismanlik Limited компаниясидир.

Мавзуга оид материаллар