25 февраль куни эрталаб АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Оқшомнинг иккинчи марказий жангида ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (15-0, 9 КО) ярим ўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) мексикалик Пабло Сезар Каньога (35-9-1, 25 КО) қарши рингга чиқди.
Жанг 12 раунд давом этди, бироқ 11-раунд якунида Сезар Кано жароҳат олди ва жангни давом эттира олмади. Жангнинг учинчи раундида Шаҳрам рақибини нокдаунга туширишга муваффақ бўлди.
Ҳакамлар очколарни санаб, ғолибни аниқлашди. Ҳар учала ҳакам Ғиёсовнинг ғалабасини тан олди (109-99). Бу ўзбекистонлик боксчининг профессионал фаолиятидаги 15-ғалабаси бўлди, шундан тўққизта жанги вақтидан олдин якунланган.
Шу тариқа, Ғиёсов ярим ўрта вазн тоифасида (-66,67 кг) WBA чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланди.
Шаҳрам Ғиёсов мексикалик боксчини мағлуб этиб, WBA камари учун даъвогарга айланди
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги ғалабасини қўлга киритди ва WBA чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар мақомига эга бўлди. 11-раунд якунига етганидан сўнг мексикалик боксчи Пабло Сезар Каньо нокдаунда учрагани сабабли жангни давом эттира олмади.