Қашқадарёда ўнинчи синф ўқувчиси директор ўринбосари билан муштлашди: ўқитувчи кўзидан айрилишига оз қолди
Шаҳрисабз шаҳридаги 1-мактабда директор ўринбосари ва 10-синф ўқувчиси хонада жанжаллашди. Иккаласи ҳам касалхонага ётқизилган, директор ўринбосарининг кўзи оғир жароҳатланган.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида 16 февраль куни соат 10:45 атрофида 1-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шавкат Кенжаев қор ўйнаб юрган ўқувчиларни синфга олиб кирмоқчи бўлди.
Маълумотларга кўра, 10-синф ўқувчиси Жасур Бакиев унга қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг директор ўринбосари ўқувчини суҳбатлашиш учун ўз хонасига олиб борган ва шу ерда уни урган. Ўқувчи бунга тоқат қилмай, жавоб зарбаси берган, оқибатда улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Маълум бўлишича, ўқувчи директор ўринбосарининг кўзини деярли майиб қилган. Кенжаевнинг ўзи 102 хизматига мурожаат қилган.
Ўқувчи ва директор ўринбосари ҳозирда касалхонага ётқизилган. Шаҳрисабз ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.