«Тошшаҳартрансхизмат» Тошкентда иккита автобус ёниб кетганига изоҳ берди

O‘zbekiston

Тошкентда бир кунда иккита йўловчи автобуси ёниб кетди. Яккасарой туманида 33-сонли автобус автобазадан чиқаётганда ёнган, Юқори Чирчиқ туманида 174-сонли автобус тормоз тизимидаги носозлик туфайли ёниб кетган.

Қайд этилишича, воқеа 26 февраль куни соат 08:20 да содир бўлган. 2013 йилда ишлаб чиқарилган 33-сонли автобус автобазадан чиқаётиб ёниб кетган.

Автобус парки филиали раҳбарининг сўзларига кўра, автобусда йўловчилар бўлмаган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Яна бир воқеа, эрталаб соат 8:24 да Юқори Чирчиқ туманида содир бўлган. Тормоз тизимидаги носозлик туфайли 174-сонли автобус ёниб кетди. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчириш бригадалари томонидан ёнғин ўчирилди.
«Айни пайтда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш-техник бўлими ходимлари томонидан автобусга хизмат кўрсатиш текшируви ўтказилмоқда. Жароҳатланганлар йўқ», — дейилади компания хабарида.

«Тошшаҳартрансхизмат» автобус 2013 йилда фойдаланишга топширилганини қайд этди. Жумабозор қўрғони – Авиасозлар йўналиши бўйича ишлаган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.