Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда 6 медални қўлга киритди

O‘zbekiston

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда 6 та медаль: 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Пойтахтда ўтказилган «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда ўзбекистонлик дзюдочилар олтита медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Жамоа иккита олтин, битта кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Уларнинг ҳамюртлари фақат Франция ва Япония вакилларига имкониятни бой беришди.

«Олтин»:

  • -60 кг: Достон Рўзиев;

  • -100 кг: Музаффарбек Тўрабоев.


«Кумуш»:

  • -52 кг: Гулхаё Жўраева.


«Бронза»:

  • -73 кг: Шаҳрам Аҳадов;

  • -73 кг: Обидхон Нўмонов;

  • -90 кг: Давлат Бобонов.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.