Agrobank бир-бирига боғлиқ компаниялар учун млрд сўмлик тендер ўтказди
7 март куни Agrobank реклама роликлари бўйича ўтказилган тендер натижаларини эълон қилди. Танлов қиймати 1,3 млрд сўмни ташкил этди. Учта компания иштирок этган танловда иккитаси бир-бирига боғлиқ ва умумий ходимлари бор эди. Ҳеч кимга алоқаси бўлмаган учинчи компания чиқариб ташланди. Аксилкор вазиятни текширмоқда.
Agrobank томонидан ўтказилган 1,3 млрд сўмлик тендерда бир-бирига боғлиқ компаниялар иштирок этди.
7 март куни Agrobank «Пул ўтказмалари» мавзусидаги видеороликлар бўйича тендер натижаларини эълон қилди. Якуний натижага кўра, тендер нархи деярли 1,3 млрд сўмни ташкил этди.
Тендерда учта компания иштирок этди:
Биринчи ва иккинчи компанияларни боғлайдиган яна бир компания бор, учинчиси эса уларга мутлақо алоқаси йўқ. Айнан мана шу «бегона компания» — QUASAR DESIDN тендердан четлаштирилган.
Эътибор беринг, биринчи ва иккинчи компаниялар VOXE GROUP томонидан бирлаштирилган.
VOXE GROUP ходими Эдуард Фириджанов EDMOND GT (фирма №1) асосчиси ҳисобланади.
VOXE GROUP бош директори Турсунов Равшан TWINS CREATIVE AND ENTERTAINMENT асосчиси (2-сонли компания)
VOXE GROUP бош директори ўринбосари Ҳасан Салихов TWINS CREATIVE AND ENTERTAINMENT директори ва асосчиси.
Давлат Арабшоев VOXE GROUP ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи, TWINS CREATIVE AND ENTERTAINMENT асосчиси.
Лот шартларига кўра, ғолиб ташкилот 10 кун ичида «Пул ўтказмалари» мавзусида 3 та қўшимча видеоролик тайёрлаши керак. Ушбу реклама ташқи led-экранларда, интернет ва телевидениеда жойлаштирилиши режалаштирилган. Ҳар бир видео 20 сониягача бўлиши керак.
Аксилкоррупция агентлигининг «Взгляд.uz»га маълум қилишича, вазият ўрганилмоқда ва текширув натижаларига кўра қўшимча маълумотлар берилади.

- EDMOND GT
- TWINS CREATIVE AND ENTERTAINMENT
- QUASAR DESIDN