Тошкентда 1,5 минг долларга TOEFL сертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида имтиҳонларсиз TOEFL сертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. TOEFL дунёдаги энг машҳур халқаро академик инглиз имтиҳонларидан биридир.
Бу ҳақда матбуот хизмати хабар бермоқда.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан олиб борилган тергов-суриштирув ишлари давомида маълум бўлишича, мазкур шахс фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, имтиҳонлардан ўтмасдан юқори мартабали танишлари орқали 1500 АҚШ доллари эвазига TOEFL сертификатини олишни ваъда қилган.
Фирибгар ашёвий далил билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.