Чирчиқ шаҳрининг собиқ ҳокими Даврон Ҳидоятов «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти раисининг ўринбосари этиб тайинланди
Чирчиқ шаҳрининг собиқ ҳокими Даврон Ҳидоятов «Ўзавтосаноат» АК раиси ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача Тошкент вилояти ҳокими, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Давлат рақобат қўмитаси раиси лавозимларида ишлаб келган.
Ҳидоятов Даврон Абдулпаттахович «Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев.
Бир кун аввал Ҳидоятов 2021 йил ноябридан буён ишлаб келаётган Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилгани маълум бўлган эди. Бунгача у бир йилдан камроқ вақт давомида – январдан ноябргача Тошкент вилояти ҳокими бўлган.
Шунингдек, у Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (2018−2021) ва Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими (2017−2018) лавозимларида ишлаган.
Даврон Ҳидоятов (1976 йилда туғилган) Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1998) ва Ўзбекистон Банк-молия академияси (2001) битирувчиси. Марказий банк тизимида ишлаган (1996−2004), Asia-Invest Bank (Москва, 2004−2005) бошқаруви раиси, GM Uzbekistanʼда молия бўйича ижрочи директор (2009−2012), MAN Auto бош директори. Ўзбекистон қўшма корхонаси (2012—2014), Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси (2014−2017) лавозимларида ишлаган.