Тақдим этилган маълумотларга кўра, 2024 йил апрелидан Сурхондарё вилоятида совуқ сув ва канализация учун янги нархлар амал қилади. Мазкур хизматлар тарифлари 14 март куни халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан тасдиқланган эди.
Бир кубометр учун ичимлик суви тарифлари:
- аҳоли учун – 3100 сўм;
- бюджет ташкилотлари учун – 7 000 сўм;
- улгуржи истеъмолчилар учун – 7 000 сўм.
Бир куб метр учун канализация хизматлари учун тарифлар:
- аҳоли учун – 1750 сўм;
- бюджет ташкилотлари учун – 3 250 сўм;
- улгуржи истеъмолчилар учун – 3250 сўм.