Бухоронинг тарихий марказини муҳофаза қилиш мақсадида 35 та маданий мерос объекти консервация қилинмоқда

O‘zbekiston

Бухоро шаҳрида 57 та маданий мерос объектини тиклаш, таъмирлаш ва ободонлаштириш учун 100 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Сайёҳлик маркази қурилиши учун бутунлай бузиш фонида Маданий мерос агентлиги 35 та объектни консервация қилиш ишларини бошлаб юборди.

Бухоро вилоятидаги 57 та маданий мерос объектини реставрация, таъмирлаш ва ободонлаштириш учун 100 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади, деб хабар бермоқда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати.

Бошқарма маълумотларига кўра, Бухоро шаҳрида қурилиши режалаштирилган «Бўкий Бухоро» этнографик боғи лойиҳаси Жаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция, ЮНEСКО томонидан тасдиқланган талаблар асосида амалга оширилади.

Айни пайтда малакали мутахассислар томонидан лойиҳанинг маданий меросга таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботлар тайёрланмоқда.
«Арк қалъаси, Садриддин Айний театри, Хўжа Калон масжиди, Масжиди Калон, Абдулазизхон, Абдуллахон ва Тошсарой мадрасалари каби 35 та объектда консервация ишлари бошланди», — дейилади хабарда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.