Аёлга аврат жойидан ўпишни таклиф қилган имом ишдан бўшатилди
Мусулмонлар идораси Фарҳод Алимовни Қашқадарёдаги «Абдуллох ибн Муборак» жоме масжиди имом-хатиби лавозимидан озод қилди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда унинг иштирокидаги видео тарқалиб, у аёлдан уни «қора рўйхат»дан олиб ташлашни ва «интим жойидан ўпишига рухсат беришини» сўраган эди.
Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги «Абдуллоҳ ибн Муборак» жоме масжиди имом-хатиби Фарход Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, тегишли фармонга бош муфтий Нуриддин Холиқназаров имзо чекди.
Илгари унинг ижтимоий тармоқларда одобсиз видеоси пайдо бўлганини, у ерда блокдан чиқаришни ва нтим жойидан ўпишига рухсат беришини сўрагани ҳақида ёзган эдик.
[caption id="attachment_88293" align="alignnone" width="932"] Управление мусульман Узбекистана[/caption]
Ҳужжатга кўра, имом-хатиб билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 160-моддаси (Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш)га асосан ўз илтимосига биноан бекор қилинган.

«Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги «Абдуллох ибн Муборак» жоме масжиди имом-хатиби вазифасини вақтинча бажариш масаласини ҳал этиш Ўзбекистон мусулмонлар идораси Қашқадарё вилояти вакили Р.Усмонов зиммасига юклансин», — дейилади хабарда.