НКМК конида экскаваторчини «БелАЗ» босиб кетди
Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли «Маржонбулоқ» конида «БелАЗ» самосвали экскаватор ҳайдовчисини босиб кетди. Жабрланувчи шифохонада вафот этган.
Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК)га қарашли Маржонбулоқ конида «БелАЗ» самосвали экскаватор ҳайдовчисини босиб кетди, деб ёзади Kun.uz манбасига таяниб.
Воқеа 25 январь куни экскаватор машинисти Шодиёр Абжалов ишга чиқиш жадвалига асосан кечки сменага ишга келган. Бироқ у ишга чиқиш олдидан тиббий кўрикдан ўтмаган.
Смена алмашиш майдонида тегишли топшириқни олган Абжалов икки нафар ҳамкасби билан технологик йўл орқали экскаватор томонга кетишган. Шу пайт йўлнинг қарама-қарши томондан «БелАЗ» самосвали ҳаракатланиб келган.
Экскаваторчи зудлик билан шифохонага олиб борилган. Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан у вафот этган.
Ўтказилган текширув давомида «БелАЗ» ҳайдовчиси белгиланган 2 йиллик стажга ҳамда тегишли русумдаги самосвални бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга эмаслиги аниқланган.
Бундан ташқари, бахтсиз ходиса сабаблари ўрганилганида Жанубий кон бошқармаси хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини таъминлаш ишлари етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги маълум бўлган.

«Об-ҳаво ноқулайлиги, ёмғир ёғаётганлиги туфайли самосвал ҳайдовчиси пиёдаларни кўрмай қолган. Оқибатда Шодиёр Абжалов «БелАЗ»нинг чиқиб-тушиш зинасига урилиб, йиқилган ва уни самосвалнинг олд ғилдираги босиб ўтган», — дейилади хабарда.