Термиз ҳайвонот боғидаги айиқлар оч қолмаган, улар туллаш даври кузатилмоқда — Экология вазирлиги
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Термиз ҳайвонот боғида суратга олинган видео жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган эди. Кадрларда озиб кетган ҳайвонлар акс этган. Экология вазирлиги Ҳимолой айиқларининг озиш сабаблари ҳақида «Взгляд.uz»га маълумот берди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Термиз ҳайвонот боғидаги озғин айиқларнинг видеолари тарқалган эди. Экология вазирлиги ҳайвонларнинг аҳволи юзасидан «Взгляд.uz»га изоҳ берди.
Вазирликнинг қайд этишича, Термиз ҳайвонот боғида она ва бола айиқлар алоҳида-алоҳида боқилиб, кунига 4 маҳал овқатлантирилади, алоҳида боқувчилар ажратилган, ветеринария ходимларига эса айиқларни ҳар куни кузатиб бориш, уларни тегишли витамин ва озуқа моддалари билан таъминлаш, қўшимча озиқлантириш вазифаси юклатилган.
«Термиз ҳайвонот боғида сақланаётган Ҳимолой айиғининг вазн йўқотишига сабаб айиқларнинг ҳали туллаш даврида экани ва қиш мавсумининг эндигина тугаганидир», — дейилади Экология вазирлиги хабарида.