Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги эълон қилинди

O‘zbekiston

2023 йилда Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриши 74,7 ёшни ташкил этган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 73,8 ёшни ташкил қилган.

Статистика агентлиги Ўзбекистон фуқароларининг ўртача умр кўриш давомийлиги ҳақида маълумот берди.

2023 йилда Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриши 74,7 ёшни ташкил қилди. Статистика агентлиги гендер нисбати бўйича маълумотларни тақдим этди:

  • эркаклар - 72,5 ёш;

  • аёллар - 76,9 ёш.


Қайд этилишича, 2022 йил бошида Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшни ташкил қилган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.