Арнасой туманига янги ҳоким тайинланди
Мусанов Одил Олимович Жиззах вилояти Арнасой туманига ҳоким этиб тайинланди. Депутатлар бир овоздан номзодни маъқуллаган.
8 апрель куни Арнасой туманида халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари 53-сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилиб, вилоят ҳокими Эргаш Солиев Арнасой тумани ҳокими лавозимига Одил Мусановни тавсия қилди.
Депутатлар бир овоздан номзодни маъқуллади. Одил Мусанов янги лавозимга тайинлангунига қадар Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Илгари бу лавозимда Алимардонов Хуршид Шукуруллаевич ишлаб келаётган эди.