Тошкент шаҳридаги жамоат транспортида 86,3 миллиондан ортиқ транзакция амалга оширилди.
Маълумотларга кўра, банк карталари бўйича тўловлар 30,2 миллион транзакцияни, АТТО тариф карталари бўйича эса 15,4 миллионни ташкил этди.
Шунингдек, метрода QR чипталари 17,2 миллион мартадан кўпроқ фойдаланилган. Автобусларда QR тўловлар ёрдамида 790 минг, метрода мобил QR кодлар ёрдамида 509 минг транзакция амалга оширилган.
Йўловчилар томонидан виртуал карталар ёрдамида амалга оширилган транзакцияларнинг умумий сони 329 мингтани ташкил этди.
Республика ҳудудлари бўйича: Самарқандда 1 036 137 та, Урганчда 485 417 та, Қаршида 306 669 та, Андижонда 115 007 та, Қўқонда 24 172 та, Зарафшонда 4 270 та, 6 216 та, Нукусда 6 217 та, Нукусда 6 215 та, Янгийўлда 55 511 та автобусда транзакция амалга оширилган.