Жиззахда автобус ва юк машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

O‘zbekiston

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида Yutong автобуси Howo юк машинасига бориб урилган. Икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди, яна тўрт киши, жумладан, Франция фуқароси турли тан жароҳатлари олган.

Жиззах вилоятида Yutong йўловчи автобуси ва Howo юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар берди вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Ҳодиса М-39 Тошкент–Термиз автомобиль йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи 998-километрида содир бўлган, Yutong русумли йўловчи автобуси Howo юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида икки нафар қорақалпоғистонлик фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, тўрт нафари (уч нафари қорақалпоғистонлик, яна бири Франция фуқароси) турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, бошқа автобус йўловчиларини ҳам манзилига етказиш чоралари кўрилмоқда.

Mavzuga oid materiallar