Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди, деб хабар берди пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати.
Воқеа Юнусота кўчасида содир бўлган. Автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган К. Ш (2005 йилда туғилган) бошқарган. У машинада фуқаро А.Р.ни (1975 йилда туғилган) уриб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.