Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ҳоким ўринбосари ва транспорт бошқармаси бошлиғи қўлга олинди, деб хабар қилди Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати.
Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокими ўринбосари «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида плёнка маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хусусий корхонани маҳаллий фермерларга плёнка етказиб берувчи қилиб белгилаш эвазига 5 минг доллар талаб қилган.
у сўралган пул маблағи ҳисобидан 15 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Терговга қадар текширув давомида ҳоким ўринбосари аввал 10 млн сўм олгани ҳам маълум бўлди.
У муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан судланган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари Андижонда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи компания раҳбарини ҳам қўлга олди.
У фуқарога юқори мартабали танишлари орқали унинг номига ширкат ташкил этиб, Эски шаҳар–Олтинкўл йўналиши бўйича йўловчи ташиш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш бўйича тендерда ғолиб бўлишни ваъда қилган.
Бунинг учун у 7500 АҚШ доллари талаб қилган ва бу пулни олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув чоғида ушбу ишга Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчининг алоқадорлиги аниқланиб, қўлга олинди. Қайд этилишича, у аввал ҳам судланган.