Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг базавий тармоқлар молияси ва тариф сиёсати бошқармаси бошлиғи Хуршед Мустафоев нархларнинг ошишига мамлакатимизда электр энергияси ва газ тарифларининг беш йилдан буён ўзгармаганлиги ҳам сабаб эканини таъкидлади.
Мустафоевнинг таъкидлашича, 1 кВт/соат электр энергияси 1 минг сўм, газнинг 1 кубометри эса 2 минг сўм атрофида.
Янги тарифлар жорий этилиши билан аҳолининг кам таъминланган қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳақида аввалроқ ёзган эдик. Бунинг учун буджетдан 1 триллион сўмга яқин маблағ ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 майдан Ўзбекистон аҳолиси учун электр энергияси ва газ нархлари ошиши режалаштирилган. Шунингдек, уларни истеъмол қилиш учун ижтимоий нормаларни жорий этиш кўзда тутилган.