Матбуот хизмати фискал тушумлар тўғрисидаги маълумотлар Солиқ қўмитаси маълумотлар базасига автоматик тарзда киритилиши ҳақида аллақачон маълум қилган эди.
2024 йилнинг 1-чорагида ўтказилган таҳлил қайси товар ва хизматлар энг кўп сотилганини кўрсатди:
Метан гази - умумий суммаси 3,4 трлн сўмга сотилган;
АИ-80 бензини – 2,6 трлн сўм;
Авиачипталар (халқаро) – 2,3 трлн сўм;
АИ-92 бензини – 1,2 трлн сўм;
Биринчи навли буғдой уни – 1,1 трлн сўм;
Мобил телефонлар – 638,3 млрд сўм;
Тез овқатланиш – 613 млрд сўм;
Кунгабоқар ёғи – 543,1 млрд сўм;
Асосий гўштли таомлар – 470,2 млрд сўм;
Пишириқлар – 427,4 млрд сўм;
Сигареталар (Pall Mall, VEGAS NIGHTS) – 418,1 млрд сўм;
Алкоголсиз ичимликлар – 399,4 млрд сўм;
Меҳмонхона хизматлари – 394,9 млрд сўм;
Шакар – 378,5 млрд сўм;
Пропан гази – 374,5 млрд сўм.