Самарқандда ҳайдовчидан пора сифатида тушлик талаб қилган йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда UzNews вилоят ИИБга таяниб хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, йўл-патруль хизмати инспектори машинани тўхтатиб, 50 кундан бери офтобда тургани ва тушкунликка тушганидан шикоят қилиб, ҳайдовчидан уч кишига тушлик олиб келишни сўраган.
У бундай талабни бажара олмаслигини айтганида, инспектор 100 минг сўм талаб қилади. Бироқ ҳайдовчи бу миқдорга ҳам рози бўлмаган. Томонлар ўзаро савдолашиб, 70 минг сўмга етиб келди, ҳайдовчи кетишга муваффақ бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан пора олиш ҳолатлари юзасидан ички тергов ўтказиш белгиланди.