Трансафғон автомобиль йўли лойиҳаси бўйича ишларни 2027 йил охиригача якунлаш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маълум қилди.
Унинг ишга туширилиши товарларни етказиб бериш муддатини 35 кундан 5 кунга қисқартиради, ташиш нархи эса 40 фоизга тушади.
Мамлакатимиз Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича узунлиги 454 километр бўлган темир йўл бўйича ҳам келишувларга эришди. Унинг қиймати 5,1 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Чориев, шунингдек, Тошкентдан Фарғона водийсигача бўлган пуллик йўл лойиҳаси июнь ойи охирига қадар 4,65 миллиард долларга баҳоланаётганини таъкидлади. Йўлнинг узунлиги 314 километрни ташкил этади.