Ижтимоий тармоқларда Самарқандда 8-синф ўқувчиси фарзанд дунёга келтиргани ҳақида маълумот тарқалди. Вазиятга болалар омбудсмани идораси изоҳ берди.
Маълумотларга кўра, 2023 йил август ойида 8-синф ўқувчиси П.З (2006 йилда туғилган) Э. билан учрашиб, ундан кейин ҳомиладор бўлган. Шу йилнинг май ойида мактаб ўқувчиси фарзандли бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Айтиш жоизки, ушбу моддада уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган.