Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Superbet Poland 2024 турнирида классик шахмат бўйича жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этди.
Блиц баҳсларида Нодирбек Абдусатторов 9 турдан кейин 4,5 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Магнус Карлсен 9 турдан кейин 6 очко жамғариб, иккинчи ўринда, Хитой вакили Вей эса 7,5 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Абдусатторов 9 турдан кейин 8 очко (ғалаба учун 2 очко, дуранг учун 1 очко) билан тезкор рейтингда 7-ўринни эгаллаб турибди.
Superbet Poland 2024 турнири 12 май куни якунланади. Турнирнинг соврин жамғармаси 175 минг долларни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг январь ойида Абдусатторов Tata Steel Chess-2023 турнирида Карлсенни мағлуб этганди.