Рехина Мария Кастижио Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармасининг (ЮНИСEФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ўз вазифасини бажаришга киришди. Бу ҳақда ваколатхона матбуот хизмати хабарида айтилади.
Ушбу лавозимда Мария Регина 2020 йил августидан бери ташкилот ваколатхонасини бошқариб келган Мунир Мамедзада ўрнини эгаллади.
Илгари Кастижио хоним ЮНИСEФнинг Хорватия Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари ва ЮНИСEФнинг Парагвайдаги ваколатхонаси раҳбари лавозимларида ишлаган.
2016 йилда УНИCЭФга қўшилишдан олдин Рехина Мария ЮНЭЙДСнинг Боливия, Эквадор ва Перудаги директори, ЮНЭЙДС Швейцариядаги хусусий сектор ҳамкорлиги бўлими раҳбари ва БМТ Бош котиби Ижроия бошқармасининг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича ходими лавозимларида ишлаган.