Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабарига кўра, миллий авиаташувчи Qanot Sharq хусусий компанияси билан иккита Airbus А330 самолётини лизингга олиш бўйича келишиб олди.
Қайд этилишича, ҳаво кемаси 4 соатдан ортиқ узоқ масофали парвозлар учун мўлжалланган. Дастлабки босқичда самолёт Тошкентдан Истанбулга, кейинчалик Жидда ва Сеулга йўналишларда қўлланилиши режалаштирилган.
Самолётлар Rolls-Royce Трент 700 двигателлари билан жиҳозланган. Биринчи рейс 20 май куни ҲЙ281/282 Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида амалга оширилиши режалаштирилган.
Uzbekistan Airways ва Qanot Sharq ўртасида нам лизинг асосида иккита Airbus А330 самолётини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Ушбу авиалайнерлар бир йиллик ижара муддати давомида йўловчиларга кўк рангга бўялган ва Uzbekistan Airways самолётларининг анъанавий ливиясидан фарқли махсус либосда хизмат кўрсатади.
«А330 самолётларини харид қилиш тўғрисидаги қарор авиакомпанияни ривожлантириш стратегияси ва Uzbekistan Airwaysʼнинг парвозлар географиясини кенгайтириш ва мавжуд йўналишларда частоталар сонини ошириш бўйича режаларини амалга ошириш доирасида қабул қилинди. Мақсадимиз — Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг халқаро майдондаги энг ишончли ва хавфсиз авиаташувчилардан бири мақомини сақлаб қолиш учун ҳар йили тизимли равишда ривожланиб бориш», — деди авиакомпания раҳбари Шуҳрат Худoйқулов.