Самарқанд вилоятида 30 ёшли эркак мактаб ўқувчисини калтаклади. Бу ҳақда ММТВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Пастдарғом туманидаги 20-мактабда содир бўлган. Қайд этилишича, эркак ўқувчилардан бирининг акаси бўлиб, жабрланувчи унга ҳазиллашган.
Қайд этилишича, у жабрланувчининг сочларини қирқиб олган, қошини куйдириб, елкасини уриб синдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми (Қасддан соғликка ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди. Гумонланувчи қўлга олинган.