Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабарига кўра, кредит маблағларини ўғирлаш фактлари аниқланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Касби тумани бўлими ходимлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Текширув давомида тижорат банки филиали бош мудири лавозимида ишлаётган фуқаро Ю.Ш. билан бошқа фуқаро Т.Ш. билан шартнома тузган ва 12 нафар фуқарога ўзларига маълум бўлмаган ҳолда кредитлар берган. Оқибатда қонунбузарлар томонидан 304,3 млн сўм маблағ ўзлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.