Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида қиз бола бошқа ўқувчи томонидан тишлаб жароҳат олди, деб хабар бермоқда Болалар омбудсмани матбуот хизмати.
Воқеа 20 май куни Каттақўрғон туманида жойлашган оилавий болалар боғчасида содир бўлган. 2 ёшли тарбияланувчи 3 ёшли қизчанинг қўлидан тишлаб олган, оқибатда унинг қўлидаги жароҳатлар қолган.
Маълум бўлишича, 22 ёшли ўқитувчи воқеа содир бўлган пайтда хонада бўлмаган.
Ҳозирда вояга етмаганга етказилган тан жароҳатларининг оғирлигини аниқлаш мақсадида терговга қадар текширув ишлари бошлаб, суд-тиббий экспертиза тайинланган. Воқеадан сўнг ўқитувчи ишдан бўшатилган.