Тошкент вилояти «Ғишткўприк» чегара божхона пости ходимлари Ўзбекистонга кетаётган автобусни кўздан кечирди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Кўздан кечириш чоғида автобуснинг қўшимча ғилдирагидан 59 кг кумуш тақинчоқлар топилди.
Топилган ашёларнинг қиймати 1 миллиард 770 миллион сўмни ташкил этади.
Бошқарманинг эслатишича, амалдаги қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар умумий оғирлиги 65 граммдан ошмайдиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз олиб киришлари мумкин.