Veolia Energy Tashkent компанияси матбуот хизмати Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилишини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 27-28 май кунлари иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш ва тегишли жиҳозларни алмаштириш муносабати билан Водник даҳасидаги 29, 30, 31, 32, 33, 34, 36, 37, 39, 40-сонли кўп қаватли уйларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК вақтинчалик ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраган ва иссиқ сув таъминотини тезроқ тиклаш учун барча зарур чораларни кўришини билдирган.