Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Ж.қ.» МЧЖ раҳбари Б.Қ. 7 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган кредит эвазига таъминотчи корхона сифатида маҳсулотларни етказиб бермасдан 200 млн сўм кредит маблағини ўзлаштирганлиги аниқланган.
Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Н. (муқаддам судланган) фуқаро С.А.ни алдаб, унинг турмуш ўртоғи Ю.У.нинг номига банк филиалидан уй-жой сотиб олиш учун кредит ажратиб бериши эвазига 2 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги, шунингдек банкнинг дастурий иловаси орқали унинг номига 31,7 млн сўм онлайн-микроқарз ажратишга эришиб, ушбу маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарё вилоятида ҳудудий банк бош менежери ва унинг шериги 12 нафар фуқарога ўзларидан бехабар кредит бериб, маблағларни ўз фойдасига ўзлаштиргани ҳақида хабар берилганди.