Дания парламенти Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиш ҳақидаги қонун лойиҳасини рад этди, деб хабар бермоқда Реутерс.
Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссен бу қарорни Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиш учун ҳозирда мавжуд бўлмаган бир қанча олд шартлар бажарилиши кераклигини таъкидлагани билан изоҳлади. Бироқ Дания мана шу шартлар бажарилишига интилмоқда.
28 май куни Ирландия, Норвегия ва Испания ЕИ давлатлари орасида биринчилардан бўлиб Фаластинни мустақил давлат сифатида расман тан олди. Улардан ташқари Фаластин мустақиллигини Болгария, Кипр, Чехия, Венгрия, Мальта, Румыния, Польша ва Словакия каби давлатлар тан олган.