Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида Captiva ҳайдовчиси майдондаги футболчилар ва бошқа одамларни уриб юбормоқчи бўлгани ҳақида маълумот тарқалди.
Фойдаланувчиларнинг фикрича, воқеа футбол ўйини вақтида содир бўлган. Видеода ҳайдовчи бир фуқарони босиб кетганини кўриш мумкин.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи қўлга олиниб, автомашина эҳтиёт чораси сифатида жарима майдончасига қўйилган.