Ижтимоий тармоқларда Тошкент аэропортидан олинган видео пайдо бўлди, унда одамлар юклари билан етиб келиш залида тўпланиб қолган, йўловчилардан бири ҳушини йўқотган.
Uzbekistan Airports ушбу ҳодисага муносабат билдирди ва йўловчиларнинг тўпланиб туриши аэропортда юкларнинг кечикиши билан боғлиқ эмаслигини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, юклар божхона назоратидан ўтказилгандан сўнг одамларнинг кўплиги кузатилган. Тегишли хизматлар маълумотларига кўра, кўп миқдорда юклари бўлган бир неча йўловчилар тижорат мақсадида олиб келинган товарларни божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштиришдан бош тортган, бу эса божхона қонунчилигига зиддир.
«Учиб келиш залида ҳушидан кетган аёлга аэропорт тиббиёт ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Дастлабки хулосага кўра аёлнинг ҳушдан кетишига унинг соғлиғидаги муаммолар сабаб бўлган», — дейилади хабарда.