Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Ашхобод боғида одамлар кўп бўлишига қарамай, жабрланганлар аниқланмаган.
Бугун, 1 июнь куни соат 12:00 да пойтахтдаги «Ашхобод» истироҳат боғида бепул ўйинчоқлар берилиши ҳақидаги маълумотлар тарқатилгач, кўплаб фуқаролар ва пойтахт меҳмонлари йиғилди.
ИИВ маълумотларига кўра, боғнинг кириш ва чиқиш жойларида, шунингдек, боғнинг айрим ички жойларида кўплаб одамлар тўпланиб, боғ атрофидаги йўлда тирбандлик юзага келган.
Қайд этилишича, ҳозирда вазият тўлиқ назорат остида, тирбандликларни бартараф этиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ҳозирги вазиятда қурбонлар топилмади.
Шунингдек, байрам муносабати билан пойтахтнинг жамоат жойларида ўтказилиши режалаштирилган «Нарсаларни текин тарқатиш» каби тадбирлар ҳам тўхтатилгани хабар қилинган.