20–31 май кунлари Туркия Республикасида «Энг илғор мерган жамоаси» танлови бўлиб ўтди. Мусобақада 11 давлатдан 36 та жамоа иштирок этди.
«Ўзбекистонлик мерганлар бир нечта шартларда 5 маротаба рекорд натижаларни қайд этиб, ўзларининг юқори тайёргарликка эга эканликларини яна бир бор намоён этди», — дейилади хабарда.
Мусобақа натижаларига кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Шоҳсупанинг иккинчи ўрни мезбон давлат — Туркияга, учинчи поғона эса Баҳрайн жамоасига насиб этди.