Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги мактаблардан бирида директор ўринбосари ўқитувчилар ва бошқа ходимларнинг номига кредит олиб, қайтармагани ҳақида маълумот тарқалди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум бўлишича, воқеа 27-сонли мактабда содир бўлган. Директор ўринбосари ўз мансаб мавқеидан фойдаланиб, ўз қўл остидаги ходимлари номидан кредит олган. Бироқ у кредитларни вақтида тўлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ва ходимлар уларни ўз ҳисобидан ёпишга мажбур бўлган.
«Ўз вазифаларини виждонан бажармаган директор ўринбосари ишдан бўшатилди», — дейилади хабарда.