Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йили учун биринчи синфларга қабул 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қабул икки босқичда ўтказилади:
20 июндан 31 июлгача, шу жумладан — кичик ҳудудда.
1 августдан 15 августгача — кичик ҳудуддан ташқарида.
Қабул жараёни электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади. 20 июндан бошлаб ота-оналар my.maktab.uz платформасида рўйхатдан ўтишлари ва ариза топширишлари керак.
Таълим вазирлиги жорий йилда биринчи синфга 2017 йил 31 декабргача туғилган болалар қабул қилинишини таъкидлади.