Тошкент вилоятида самосвал дарёга қулаб тушди: бир киши ҳалок бўлган

O‘zbekiston

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида 9 июнь куни самосвал Чирчиқ дарёсига қулаб тушди. Салонда ўтирган йўловчи вафот этган.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида 9 июнь куни кечқурун маҳаллий йўлдаги кичик кўприкдан Howo русумли самосвал Чирчиқ дарёсига қулаб тушди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳайдовчи 23 ёшли йигит эди. У машинадан туша олди ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Салонда бўлган йўловчи воқеа жойида вафот этган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.