Ўзбекистонда кўмир ва мазут икки йил муддатга божхона тўловларидан озод қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги йиғилишда шундай қарор қабул қилинди.
Бундан ташқари, хориждан кўмир сотиб олиш учун уч йил муддатга қайтариладиган кредитлар жорий этилади.
Республика Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистонга 788,3 млн долларлик нефть ва нефть маҳсулотлари импорт қилинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,8 фоизга кўпдир.
Мамлакатимиз шу даврда кўмир ва кокс харидини 15,7 фоизга ошириб, 63,3 млн долларга етди.
Ўтган йили Ўзбекистондан нефть маҳсулотлари импорти ҳажми 1,6 млрд долларни, кўмир эса 204,4 млн долларни ташкил этди. Йил давомида бу кўрсаткичлар мос равишда 27 ва 67,8 фоизга ошган.