Тошкент шаҳри ташқари барча республика бўйича божхона бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди.
Шу тариқа, бунгача Қашқадарё вилояти божхона бошқармасига раҳбарлик қилган Турдалиев Зафаржон Тоҳиржонович Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига аввал Бухоро вилоятида бошқармани бошқариб келган Қутлимуратов Баҳодир Абдуллаевич тайинланди. Унинг ўрнини аввал Андижон вилояти ҳокимлиги раҳбари лавозимида ишлаб келган Муратов Бахтиёр Шавкатович эгаллади.
Бунгача Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ортиқов Фарход Аъзамжонович Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига аввал Давлат божхона қўмитаси юридик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Азизбек Мусирмонович Дўстёров тайинланди.
Бунгача Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Салимжонов Нодирбек Раҳимжонович Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бунгача Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Умаров Қаҳрамон Акбарович Тошкент вилояти божхона бошқармасига раҳбарлик қилади.