Тошкентда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари пора олаётган туман ички ишлар бўлимининг уч нафар ходимини қўлга олди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса Яккасарой туманида содир бўлган. Тергов бўлими терговчиси ва икки нафар суриштирувчи 7 минг доллар пора олаётган вақтида жиноят устида ушланган.
Маълум бўлишича, ходимлар ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, бўлим иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик ҳамда унинг ҳаракатларини ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмидан 276-моддасининг 2-қисми «а» бандига қайта малакалаш эвазига, айбланувчининг таниши Қ.О. орқали 7 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари қонунбузарларни пора олаётган вақтида қўлга олди. Уларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.