Ўзбекистонда чигирткаларнинг 200 тури яшайди. Ўсимликлар карантини ва муҳофазаси идоралари томонидан чигирткаларнинг 6-8 тури кўпайишига қарши курашиш чоралари кўрилмоқда.
12 июнь ҳолатига кўра, республика бўйича 390 минг 675 гектар майдонда кимёвий назорат ўтказилди. Республикамизнинг барча ҳудудларида чигиртка зараркунандаларига қарши кимёвий даволаш ишлари давом эттирилмоқда;
2024 йилда 574,8 минг гектар майдонда кимёвий ҳимоя тадбирларини ўтказиш режалаштирилган, дейилади агентлик хабарида.
Шунингдек, чора-тадбирлар кўриш мақсадида қўшни давлатлар билан чегарадош 48 та вилоятда штаблар ташкил этилиб, техника ва мутахассислар сафарбар этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг учта вилоятида чигирткалар катта босқин содир бўлган эди. Ҳудудларда муаммони ҳал қилиш учун ер усти техникаси ва самолётлардан фойдаланилди.