2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда саккиз мингдан ортиқ ажралишлар қайд этилган. Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги кўрилган ишларнинг умумий сони 15,5 мингтани ташкил этди.
Таъкидланишича, қолган даъволар рад этилган ёки кўриб чиқилмай қолган.
Статистик маълумотларга кўра, январь-май ойларида ФҲДЁ органларида 80,8 минг никоҳ қайд этилган. Демак, мамлакатдаги ҳар ўнта никоҳга битта ажрим тўғри келмоқда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йил давомида фуқаролик судлари томонидан ажрашиш тўғрисидаги 60 мингдан ортиқ иш кўрилган ва уларнинг аксарияти қаноатлантирилган.