Ижтимоий тармоқларда тўй кортежида иштирок этаётган бир нечта автомобиль йўл бермагани учун бир-бири билан тўқнашиб кетгани акс этган видео тарқалди.
Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 12 июнь куни Кегейли туманида содир бўлган. Маълум бўлишича, воқеага куёвнинг «Mercedes» русумли машинаси ва яна 9 та машина аралашган.
22 ёшли маҳаллий фуқаро машинаси Нукусдаги ресторанлардан бирига бошқалардан олдин келган ҳайдовчига 200 доллар ваъда қилган. Шундан сўнг автомобиль эгалари – тўй кортежи иштирокчилари бир-бирига йўл бермай, пойгага чиққан.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу ҳолат юзасидан жабрланганлар аниқланмаган. Тўй маросимига жалб қилинган 9 та автомашина машиналар сақлаш пунктига жўнатилди.
Қайд этилишича, автомашина ҳайдовчиларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 129 ва 128-моддалари билан маъмурий баённомалар тузилган.