Ўзбекистонлик олти нафар кучли 13,5 тонна 100 метр оғирликдаги самолётни судраб ўта олди. Улар мамлакат тарихидаги биринчи расмий Гиннес спорт рекордини ўрнатишди. Ушбу воқеа 15 май куни Рекордлар китоби комиссари иштирокида қайд этилган.
Рекорд Бекзод Худойқулов, Шерзодбек Ғайназаров, Фарҳод Дадамухамедов, Умид Хусанов, Бахшулла Сайфуллаев ва Аброрбек Фозиловдан иборат спортчилар жамоасининг биринчи уринишида ўрнатилди.
«46,7 сония ақл бовар қилмайдиган кўрсаткич. 15 май куни аэропортда бўлган барча мутахассислар бу рекорд узоқ умр кўришини ва ундан ошиб кетиш жуда қийин бўлишини таъкидламоқда», — дея изоҳ берди Бодибилдинг ва фитнес федерацияси президенти Тимур Собиров.
Марказий Осиё аралаш яккакурашлар конфедерацияси президенти Отабек Умаров Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганини маълум қилди.